Актриса ва БМТнинг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли қочқинларга ёрдам беришнинг халқаро инсонпарварлик тизими барбод бўлаётганини айтди.

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича махсус вакили миграцион инқироз хавф солаётган бош таҳдидларни ёритиш бўйича ўтказилган дастурда давлатлар ўзларини муҳожирлардан ҳимоялаш учун "миграциядан қўрқиш", "яшаш учун пойга"га кираётганларидан огоҳлантирди.