Японияда ҳукмронлик қилаётган жазирама ҳаво туфайли 459 киши шифохонага ётқизилган

Жаҳон 17 Май 2016 2752

2016 йил 9 майидан 15 майигача бўлган 1 ҳафта мобайнида камида 459 киши иссиқ уришидан азият чеккан ва шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар ва тез тиббий ёрдам хизмати бошқармаси маълум қилган. 

Қайд этилишича, иссиқ уриши туфайли шифохонага келтирилганлар сони май ойининг биринчи ҳафтасига қараганда 57 кишига кўпайган. Шундай бўлса-да, ўлим ҳолати қайд этилмаган. 

Аввал хабар қилинганидек, апрель ойи охири май ойи бошларидан бери Япониянинг аксар ҳудудларида жазирама об-ҳаво шароити ҳукмронлик қилмоқда. Термометр кўрсаткичи Цельсий шкаласи бўйича 30 даражадан кўтарилиб кетаяпти. Япон метеорологлари жорий йилнинг ёз мавсуми ҳар қачонгидан ҳам иссиқроқ келишини, бунга Тинч океанидаги Эль-Ниньо ва Ла-Нинья иқлим кўринишлари сабаб бўлишини тахмин қилишмоқда. 

Ўтган йили Япониядаги жазирамалар туфайли 100дан ортиқ инсоннинг ёстиғи қуриган, 53 минг кишига тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Шунга кўра, япон шифокорлари қуёш нурлари остида кўп қолмаслик, бош кийим кийиш ва имкон даражасида кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилишмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар