Венада Тоғли Қорабоғда вазиятнинг кескинлашишидан кейин Арманистон ва Озарбайжон президентлари Серж Саргсян ва Илҳом Алиевнинг биринчи учрашуви бошланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, музокараларда Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солиш бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари – Россия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Жан-Марк Эйро ҳамда АҚШ Давлат котиби иштирок этмоқдалар.

Аввалроқ Саргсян Керри билан учрашгани маълум қилинганди.