Австрияда Кристиан Керн янги канцлер этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Европа ОАВ.

Австрия президенти Хайнц Фишер ҳукуматнинг янги раҳбаридан қасамёд қабул қилиб, "Сиз буюк ва ажойиб, бироқ шу билан бирга катта жавобгарлик соҳасига эга мураккаб ролга кирмоқдасиз", деб айтди.  

Кристиан Керн бир неча йил "Австрия темир йўллари" давлат компаниясини бошқариб келган.

У истеъфога кетган Вернер Файманнинг ўрнига келди.