Бангладешда ҳукм сураётган ноқулай об-ҳаво туфайли сўнгги 4 кунда 65 киши ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 17 Май 2016 3161

Бангладешдаги бу йилги ёмғир мавсуми бирмунча таҳликали бошланди, дейиш мумкин. Хабарларга кўра, сўнгги 4 кун ичида бу ерда чақмоқ уришидан 65 киши ҳалок бўлган. 

Ўлим ҳолатларининг аксарияти мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларида қайд этилган. Қурбонларнинг аксарияти фермерлар ва қурувчилардир, деган Бангладеш табиий офатларга қарши кураш бошқармаси бош директори CNN телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг айтишича, 12 май куни энг ёмон кун бўлиб, ўша куни чақмоқ ва яшин 34 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Эртаси куни эса 21 киши ўлган. 

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат ҳудудларидаги ўрмонларнинг кесилиши билан ёмғир мавсуми йил сайин таҳликали тус олмоқда. Дарахтларнинг камлиги туфайли далаларда меҳнат қилаётган фермерлар яшин нишонига айланмоқда. 

Маълумотларга кўра, умуман Бангладешдаги ёмғир мавсумида кўплаб инсонлар чақмоқ уришидан ҳалок бўлади. Хусусан, ўтган йили 274 киши чақмоқ қурбони бўлган эди. 

Эндиликда давлат расмийлари метеорологлар билан бу йилги чақмоқ қурбонлари нима сабабдан кўплигини муҳокама қилишмоқда. Шунинг баробарида ҳукумат томонидан аҳоли орасида чақмоқдан ўзини ҳимоя қилишга доир тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. 

Бундан ташқари, ҳалок бўлганлар оиласига 20 минг Бангладеш такаси (253 АҚШ доллари) чақмоқ уришидан жароҳатланганларга 10,000 такас (126 доллар атрофида) ёрдам пули ҳам ажратилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар