Вена шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон президентлари иштирокидаги учрашув якунида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш бўйича аввалроқ тузилган битимни мустаҳкамлашга келишилган. Бу ҳақда Арманистон президентининг матбуот хизматига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"ЕҲХТнинг Минск гуруҳи иштирокчилари бўлган давлатлар вакиллари 1994-1995 йиллардаги можаролардан кейинги сулҳни мустаҳкамлаш бўйича келишувни тасдиқлашди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, учрашувда икки давлат раҳбари Қорабоғ ҳудудидаги оғир вазиятдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишган.

Музокараларда ЕҲХТнинг Минск гуруҳи вакиллари бўлган Игорь Попов (Россия), Жеймс Уорлик (АҚШ) ва Пьер Андрие (Франция) ҳам иштирок этган.