Бухорода «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтади

Маданият 17 Май 2016 4943

26-28 май кунлари Бухоро шаҳрида XV «Ипак ва Зираворлар» фестивали бўлиб ўтади. «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, байрамона маросим шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб миллий либослардаги ёшлар ва кенг аҳоли иштирокида тантанали юриш билан бошланади.

Фестиваль доирасида республика ва хорижлик ҳунармандлар, зираворчилар ҳамда тадбиркорлар маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ташкил қилинади. Уста-ҳунармандлар (зардўзлик, кандакорлик, кулолчилик, миниатюра санъати, темирчилик, гилам ва атлас тўқиш, каштачилик ва бошқалар.) томонидан маҳорат мактаблари ўтказилиб, миллий ҳунармандчилик устахоналаридаги фаолият намойиш этилади. Фестиваль дастуридан ёш дизайнерлар томонидан атлас ва адрасдан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтади.

«Бухоро тарихий ижтимоий-маданий анъаналарининг замонавий тамаддун талаблари кесимидаги ривожи» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда мамлакатдаги дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар ва инвесторлар иштирокида вилоятнинг юқори туристик салоҳияти сайёҳлик инфратузилмалари ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Бир қатор инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Фестивалнинг кўнгилочар дастурлари қаторига турли вилоятларнинг фольклор жамоалари томонидан қизиқарли маданий дастурлар намойиши ҳамда юртимизнинг таниқли ва ёш истеъдодли санъаткорлари ижросидаги гала концерт ташкил қилинади. Фестивалга ташриф буюрганлар, шунингдек, миллий кураш мусобақалари, хўроз уруштириш, қўчқор жанги, дорбозлик каби халқ уйинларини томоша қилишлари мумкин. Мамлакатнинг турли вилоятларидан келган машҳур ошпазлар ўртасида уюштириладиган «Палов сайли» кўрик-танлови ташриф буюрганлар учун ҳақиқий «Ошпазлар жанги»дан баҳраманд бўлиш имкониятини яратади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар