Домодедово аэропорти ва 2011 йили аэропорт ҳудудида содир этилган теракт жабрланувчилари товон тўлаш масаласида келишув имзолашган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги жабрланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатга асосланиб хабар берди.

"Биз ҳозирча фақат расмий келишув имзоладик. Фонд рўйхатга олингач, товон маблағлари адвокатлари орқали қурбонларнинг оила аъзоларига етказилади", деган манба.

2011 йил 24 январда террорчи-худкуш аэропорт халқаро терминалининг кутиш залида ўзини портлатиб юборган, бунинг оқибатида 37 киши ҳалок бўлиб, 172 киши жароҳатланганди.

Тергов маълумотларига кўра, теракт ташкилотчиси "Имарат Кавказ" етакчиларидан бири Доку Умаров (2013 йилнинг сентябрида ўтказилган амалиёт чоғида йўқ қилинган) бўлган.

2013 йилнинг ноябрида жиноий ишлар бўйича Москва суди терактга алоқадор бўлган Ислом ва Илез Яндиев, шунингдек Башир Ҳамраевга умрбод қамоқ жазосини тайинлади. Яна бир айбланувчи Ахмед Евлоев эса 10 йилга қамалди.

2015 йили Тергов қўмитаси Домодедовонинг бир қатор раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғади.

2016 йилнинг февралида Домодедово аэропорт мажмуаси собиқ директори Вячеслав Некрасов, шунингдек  аэропорт эгаси Дмитрий Каменшик қўлга олинди.