ЕИ Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича вице-президенти Марош Шевчович 18 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурида икки томонлама ва минтақалар аро шакллардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, ташқи ишлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститисия ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.