Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия агар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ёрдам кўрсатмайдиган бўлса, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари билан Ироқ ва Сурияда мустақил равишда кураша олишини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Биз ИШИДни ютамиз. Биз Килисга ракета зарбаларини бартараф этишда ёрдам олмасак, бу муаммони мустақил ҳал қиламиз", деб айтди Эрдўған.

Аввалроқ Эрдўған Туркия хавфсизлик кучлари Сурия ва Ироқда ИШИДнинг 3 минг жангарисини йўқ қилганини маълум қилганди.