"Евровидение" халқаро мусиқий танлови натижаларини қайта кўриб чиқишга даъват этувчи арзнома 49 мингдан ортиқ имзога эга бўлди. Мазкур арзнома Change.org. сайтида жойлаштирилган. 

"Бу арзнома "Евровидение-2016" танлови натижаларидан норози мухлислардан Европа ахборот иттифоқига бағишланади", - дейилади хабарда. 

Берилган маълумотга кўра, ҳозирга қадар арзномани 49 минг 466 нафар киши имзолаган. 

"Биз танловнинг адолатли ва конфидециал эканлигига шубҳа қилмаймиз, шу боис натижалар қайта кўриб чиқилиши керак деб ҳисоблаймиз", - дея қўшимча қилишди кампания ташкилотчилари. 

Эслатиб ўтамиз, "Евровидение-2016" мусиқий танловида Украина вакиласи Жамала ғалаба қозонган.