Хитой Лондондаги 90 миллиард долларлик олтин омборхонасини харид қилади

Жаҳон 17 Май 2016 3895

Банк активлари бўйича дунёнинг энг йирик молия муассасаси ҳисобланувчи Хитойнинг ICBC Standard Bank (Хитой Саноат ва Тижорат банки МЧЖ) Barclays банкининг қимматбаҳо металлар сақлаш бизнеси, шу жумладан, Лондондаги замонавий сақлаш иншоотини харид қилиш бўйича келишувга эришди, деб хабар қилмоқда money.cnn.com сайти. 

Мазкур битим, Хитойнинг Лондон олтин бозорига кириш имконини беради ва мамлакатнинг жаҳон олтин бизнесидаги ўрнини мустаҳкамлайди. 

Лондон шаҳридаги жойлашган ўрни сир тутиладиган олтин омборхонасида 2000 тонна тилла ва бошқа қимматбаҳо металлар, яъни жами қиймати 90 млрд долларлик бойликни сақлаш мумкин. 

Бундан аввал, Barclays бошқаруви қимматбаҳо металлар бизнесини тарк этаётгани хусусида маълум қилган эди. Банк ўз иншоотини 2012 йилда очганди.
Мазкур савдо битимининг молиявий жиҳатлари ошкор қилинмаяпти.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар