Информатика дарсида Порошенко ва целлофан кийимда ўтирган ўқувчилар интернетда кенг муҳокама қилинмоқда

Жамият 17 Май 2016 8042

Интернетда Украина президенти  Пётр Порошенконинг Украинадаги мактаблардан бирига ташрифидан олинган сурат чоп этилди. Суратдан кўринишича, президент информатика дарсига кирган.

Унинг атрофида эса ўқувчилар ўтирибди, бироқ нимагадир уларнинг ноутбуклари ўчирилган, болаларнинг ўзи эса целлофан плашлар кийиб олган ҳолатда эканликларини кўриш мумкин. Суратни украиналик журналист Юлия Савостина ижтимоий тармоқда чоп этди. Сурат фойдаланувчилар орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Баъзилар ўқувчиларга ачинишди. Бошқалар эса кинояли тарзда болалар келган меҳмонлардан ифлосланиб қолмасликлари учун шундай кийимда ўтиришганларини, яна бошқалари эса кейинги гал болаларга фольгадан шапкача ва плашлар кийгазиб қўйишни таклиф қилишди.    

"Балки бу атом станциясидаги очиқ дарсдир. Белгача келадиган бахилалар кийиб олинган", деб кесатиқ билан ёзди яна бир фойдаланувчи.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар