Ироқдаги мактаблардан бирида ўтказилган имтиҳон вақтида интернет тармоғини бутунлай ўчириб қўйишди. Бу ҳақда The Atlantic хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мактаблардан биридаги бешинчи синф ўқувчиларидан имтиҳон олинаётган пайтда интернет тармоғи ўчириб қўйилган. Бу ҳақда DYN Research таҳлилий компанияси хабар берган. Хабарларга кўра, тамроқ 14, 15 ва 16 май кунлари ҳар куни маҳаллий вақт билан 5 дан 8 га қадар ўчириб қўйилган.

Ироқ ҳукуматининг таъкидлашича, бу мактаб дастуридаги имтиҳон материалларини тармоқдан олиб, фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган чорадир.