Айдос Укибай Қозоғистон президентининг матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

"Давлат раҳбари фармонига биноан Айдос Укибай Идирсули Қозоғистон президентининг янги матбуот котиби этиб тайинланди", дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, хабарда Турсунов Адилб Капанули президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўйича маркази раҳбарига айлангани келтирилган.

Бундан олдинроқ, Нурсултон Назарбоевнинг аввалги матбуот котиби Даурен Абаев Ахборот ва коммуникациялар вазири этиб тайинланганди.

Айдос Укибай шу вақтгача "Хабар" агентлиги бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

Адиль Турсунов эса турли йилларда Қозоғистоннинг Грузиядаги ишончли вакили, Қозоғистон ТИВнинг МДҲ бўйича департаменти директори вазифаларида ишлаган.