16 май куни Лестер шаҳри кўчаларида жорий мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган маҳаллий «Лестер» клубининг чемпионликни нишонлаш маросимлари доирасида катта парад бўлиб ўтди. Жамоа автобуси шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланган ва футболчилар шаҳар марказидаги Виктория хиёбонига ўрнатилган катта саҳнага олиб борилган. «Лестер» жамоасининг расмий сайти маълумотига кўра, чемпионлик парадида иштирок этиш учун кўчаларга 250 минг атрофидаги мухлис чиққан.

Хиёбондаги катта экран орқали «Лестер»нинг мавсумдаги энг ажойиб лаҳзалари ҳамда «тулкилар» бош мураббийи Клаудио Раньерининг иқтибослари намойиш этилган.

Мусиқий қўллаб-қувватлаш Kasabian рок-гуруҳи томонидан амалга оширилди. Ушбу гуруҳ аъзолари ҳам Лестер шаҳрида туғилган.