Путин Кудринни Иқтисодий кенгашнинг ишчи гуруҳига раҳбар этиб тайинлади

Жаҳон 17 Май 2016 3276

«Фуқаролик ташаббуслари қўмитаси» раҳбари, собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россия президенти қошидаги «Тузилмавий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий ўсиш устиворликлари» номи остидаги иқтисодий кенгашнинг ишчи гуруҳи раҳбари этиб тайинланди. Бу қарор матни ҳуқуқий хабарлар порталида эълон қилинган.

Ишчи гуруҳ таркибидан ҳукумат аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Максим Акимов, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбари ўринбосари Алексей Ведев, «Сбербанк» раҳбари Герман Греф, Молия вазири ўринбосари Максим Орешкин, Россия банки раисининг биринчи ўринбосари Ксения Юдаева, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги қошидаги Бутунроссия ташқи савдо академиясининг илмий-амалий ишлар бўйича проректори Павел Кадочников ва бошқалар киришган.

Ушбу ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари иқтисодий соҳадаги долзарб муаммолар билан шуғулланиш, тузилмавий ислоҳотлар орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш, Россия иқтисодий ривожланиши ҳолатини ўрганиб, таҳлил қилиб, алоҳида соҳалар учун самарадорликни кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар