Россия давлат раҳбари Владимир Путин 2016 йил охиригача расмий ташриф билан Японияга сафар қилиши мумкин, деб хабар қилган Россия давлат раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков.

«Ташриф, наздимизда, бу сафар япон томони билан келишиб олиш имкони бўладиган муддатда бўлиб ўтади. Бу йил охиригача амалга ошиши мумкин», — дея Путин ёрдамчиси сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС агентлиги.

Агентликнинг маълум қилишича, Россия етакчиси бир неча йил аввал таклиф этилган, аммо Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилгани сабаб, сафар ортга суриб келинаётган эди. 

Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия президентининг япон бош вазири Синдзо Абэ билан шу йилнинг 6 майида Сочида ўтказган учрашувида ҳамкорликни ривожлантириш фикрлари билдирилган. 

«Япон делегацияси бу борада яхши тайёргарлик кўриб келгани маълум бўлди, улар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид узоқ муддатли ва кенг қамровли, қизиқ таклифларни билдиришди», — деб ёдга олган Ушаков.

Айни вақтда, Япония билан тинчлик сулҳи имзоланиши мавзусига тўхталган Ушаковнинг қайд этишича, музокаралар ташқи ишлар вазирлари даражасида, тахминан ҳар икки ойда бир марта олиб борилмоқда.