Рим папаси Яқин Шарқ мамлакатларига демократияни экспорт қилгани учун Ғарбни танқид остига олди

Жаҳон 17 Май 2016 3033

Рим папаси Франциск ғарб мамлакатларини бошқа маданиятга эга давлатларга демократияни мажбурлаб ўтказиш ҳаракатларини танқид қилди. Бу ҳақида у La Croix газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

"Терроризм олдида биз ғарбнинг демократия модели Ироқ ва Ливия каби кучли ҳукуматга эга давлатларга экспорт қилингани ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Маданий тафовутларни ҳисобга олмай туриб тараққиётга эришиб бўлмайди", - деди Рим папаси Франциск.

У Европадаги муҳожирлик муаммоси туфайли мазкур мавзуга мурожаат қилди. Понтифик Ғарбни инқирознинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ўйлаб кўришга чақирди. У шунингдек муҳожирларни қабул қилиш уларнинг интеграцияси билан бирга олиб борилиши кераклигига ишонч билдирди. 

"Энг ёмони, уларнинг геттога жойлашиши. Брюссель террорчилари бельгиялик бўлишган, геттолик муҳожирларнинг фарзандлари", - дея таъкидлади Франциск.

Кўпроқ янгиликлар