28 апрель куни Москва вақти билан соат 5:01да Амур вилоятидаги «Восточный» космодромидан «Союз-2.1а» ташувчи ракетаси парвоз қилганди. Унинг парвози омадли кечган ва фазога  «Ломоносов», «Аист-2Д» ва SamSat-218 олиб чиқилган.

Бу жараён бортдаги видеокамерага муҳрланган. Айни вақтда бу тасвир Роскосмоснинг YouТube порталидаги каналига жойлаштирилган.