Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор тайинланди

Ўзбекистон 17 Май 2016 15407

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Миллий университетнинг Ўзбек филологияси факультети ва бошқа тузилмалар (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) базасида ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор тайинланди.

Kun.uz сайтининг университет раҳбариятидаги манбаси берган маълумотга кўра, 16 май куни ўтказилган йиғилишда шу вақтгача Миллий университет ректори сифатида фаолият юритиб келган Шуҳрат Сирожиддинов Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимини эгаллаган.

Шуҳрат Сирожиддинов (1961 йилда туғилган) ЎзМУга 2015 йил июнидан раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унга қадар — 2014 йилдан университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланганди. 2012-2014 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, 2005-2012 йилларда — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори вазифасида фаолият олиб борган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги — ЎзМУ) Шарқшунослик факультетида таҳсил олган.

ЎзМУ сайтида келтирилишича, Шуҳрат Сирожиддинов матншунос олим, ўзбек мумтоз адабиёти, диний-фалсафий таълимотлар ва бадиий таржима соҳаларида тадқиқот олиб боради. 16 та монография, рисолалар ва ўқув услубий қўлланмалар ҳамда 140 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

ЎзМУнинг янги ректори бугун тайинланиши кутилмоқда.

Янги университет таркибида учта факультет бўлади: Ўзбек филологияси, Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, Ўзбек-инглиз таржимаси. Бундан ташқари, олийгоҳ ҳузурида ўзбек тили ва адабиёти Илмий-тадқиқот институти ишлайди.

Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи ҳам янги университет таркибига кириб, унинг асосида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил этилади.

Университетда ўқув жараёни 2016/2017 ўқув йилидан бошланади.

ЎзМУ қайтадан ташкил этилади

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар