АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШ президенти Барак Обама томонидан унга мунтазам равишда билдирилаётган танқидларига жавоб берди. Трамп Обамани бутун тарих давомидаги АҚШнинг энг ёмон президенти деб атади.

Бу ҳақда миллиардер ўзининг твиттерида ёзди. 

"Сиёсатда ҳам, ҳаётда ҳам жоҳиллик – бу яхши фазилат эмас. Бу президент Обама АҚШнинг энг ёмон президенти ҳисобланишининг энг асосий сабабидир", деб айтди Трапм.   

Аввалроқ Обама Трампнинг бир қатор гапларини америка қадриятларига хоинлик деб ҳисоблашини айтганди.