Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған "Евровидение-2016" танловининг ғолиби, украиналик қўшиқчи Жамалани бу ғалаба билан табриклади, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.

Туркия президенти маъмуриятидаги манбаларнинг айтишича, Эрдўған 16 май куни эрталаб қўшиқчига телефон қилиб, унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаган. Жамала миннатдорчилик билдириб, Туркия президентининг табригидан таъсирланганини айтган.  

Жамала танловда қрим татарларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги депортацияси ҳақида "1944" деб номланган қўшиғи билан 1-ўрин эгаллади.