Туркия ТИВ ЕИнинг визалар бекор қилиниши учун қўйган шартларини терроризмни қўллаб-қувватлашга тенглаштирди

Жаҳон 17 Май 2016 3062

Расмий Анқара томонидан Европа Иттифоқининг Туркияга нисбатан визасиз режим жорий этилиши учун қўйиладиган талаб сифатида Туркиянинг аксилтеррор қонуни ўзгартирилишини сўраши - терроризмни қўллаб-қувватлаш сифатида баҳоланади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғлига асосланиб, Anadolu агентлиги хабар тарқатган.

Вазирнинг айтишича, Туркия бу талабни қабул қилмайди ва ҳеч қандай ён беришларга бормайди.

"Виза режими осонлаштириш - Туркия фуқароларининг табиий ҳуқуқи ҳисобланади. Бу марҳамат кўрсатиш эмас. Бир қанча мамлакатларнинг фуқаролари ҳам мамлакати ЕИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар бошланишидан аввал ҳудудда визасиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга эди", дейди вазир.

У Европа Иттифоқи вакилининг "Анқара томонидан ташкилотга солинаётган хавф" тўғрисидаги фикрига муносабат билдирган.

"Йўқ. Биз таҳдид қилмадик. Шунчаки ҳақиқатни гапирдик. Пашшадан фил ясаманг. Сиз ҳозир нари борса виза тизимини осонлаштириш жиҳатларини муҳокама этмоқдасиз, Туркияни ЕИ аъзолигига қабул қилишни эмас. Бунда ҳар ким ўз ваъдасида турмоғи керак", деган у.

Човушўғлининг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи иқтисодий ва бошқа глобал муаммоларни Туркия иштирокисиз ҳал қилмаслиги керак.

Бундан олдинроқ, Еврокомиссия Европарламентга ва Европа Кенгашига агар Анқара июнь ойи охиригача визасиз режим ўрнатилиши учун 5та шартни бажаришга улгурмаса, туркияликларнинг Европа ҳудудида ҳаракатланиши бўйича чеклов ўрнатишни таклиф қилганди.

Май ойи бошида келтирилган 5та шартга кўра, гап коррупция олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш, Европол билан битим ҳақида музокаралар ўтказиш, Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг барчаси билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиш, маълумотларнинг Евроиттифоқ стандартларига мувофиқ ҳимояланиши бўйича миллий қоидаларни бажариш ва терроризм бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳақида боради.

Туркияга визасиз мақомни тақдим этиш ҳақидаги қарорни Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг кўпчилиги, шунингдек, Европарламент ҳам маъқуллаши керак.

Еврокомиссиянинг позициясини Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам танқид қилган. Унинг айтишича, Анқара ўз аксилтеррор қонунчилигини бекор қилмайди. Туркия раҳбари мамлакат "ўз йўлидан кетиши" ҳақида таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар