Божхонани чегарани машинада кесиб ўтиш ҳақида онлайн хабардор қилиш мумкин

Жамият 17 Май 2016 3359

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат божхона қўмитасининг янги «Жисмоний шахслар томонидан давлат чегарасини автотранспорт воситаларида кесиб ўтилиши тўғрисида Давлат божхона хизмати органларига олдиндан маълумот тақдим этиш» хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Янги хизмат жисмоний шахслар томонидан давлат чегарасини автотранспорт воситаларида кесиб ўтилиши тўғрисида Давлат божхона хизмати органларига олдиндан маълумот тақдим этиш ва идентификация кодини қўлга киритиш учун мўлжалланган.

Хизмат фақат жисмоний шахсларга бепул тарзда кўрсатилади.

Кўпроқ янгиликлар