2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон 206,1 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган

Иқтисодиёт 18 Май 2016 2087

«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва ушбу йўналишдаги ўқув муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказди. Унда акциядорлик жамиятининг етакчи мутахассислари, тармоқ корхоналари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Жорий йилнинг январь—март ойларида тармоқ корхоналари томонидан 18 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, 178 турдаги енгил саноат товарлари – 3,1 миллион квадрат метр мато, 24 моделдаги 5,8 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўсиши экспорт ҳажмининг кенгайиши билан боғлиқ. Бугунги кунда «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти корхоналари маҳсулотлари Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америкадаги 55 мамлакатга экспорт қилинмоқда. Жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, экспорт қилинган маҳсулотлар миқдори 206,1 миллион долларга етди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоиз кўп. Шу йилнинг охиригача тармоқда экспорт ҳажмини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

"Жорий йилда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида олий ўқув юртимизда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Унда тармоқнинг Uztex компаниялар гуруҳи, Rieter Uzbekistan хорижий корхонаси, «Алким текстиль», «Нонна текстиль» каби 50 га яқин корхонаси иштирок этди. Жорий йилги инновацион ярмаркада институт талабалари бешта истиқболли ишланмани намойиш қилди", дейди Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори А.Ғуломов.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар