72 ёшли нафақахўр ўзи ва дўстини тимсоҳ чангалидан сақлаб қолди

Жамият 18 Май 2016 3826

Австралияда яшаб истиқомат қилаётган чол уч соат вақт давомида ўзини тимсоҳдан ҳимоя қилган.

72 ёшли чол шу тариқа ҳимояланиш баробарида ағдарилган қайиқдан йиқилган дўстининг танасини йиртқич ҳамласидан қутқаришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда. 

Ушбу ҳодиса Дарвин ҳудудининг шимолий-ғарбий қисмида содир бўлган. 

Дарёда сузиб келаётган кекса дўстларнинг қайиғини уларга дуч келган тимсоҳ ағдариб юборади. Кекса чоллардан бири сувда  чўкиб,  шу заҳотиёқ ҳаётдан кўз юмади. 

Қирғоққача бир амаллаб сузиб борган чол буталар орасида яшириниб ётган судралиб юрувчиларга қоқилиб кетади. 

Чол йиртқич ҳайвонларни қўрқитиш учун гайка калити, ёқилган шам ва бошқа асбоблар билан ўзини ҳимоя қилади. 

Нафақахўрнинг қичқириғини эшитиб қолган қутқарувчилар ёрдамга шошиб, чол ва унинг дўсти мурдасини қайиққа ўтқазиб олишади.  

Йиртқичлар чангалидан шу тариқа омон қолган, қаттиқ қўрқиб кетган чол яқин ўртадаги шифохоналарнинг бирида ётқизилган.

Кўпроқ янгиликлар