АҚШ ҳарбий самолёти Россия черагасига яқинлашди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135 разведкачи самолёти Калининград вилояти соҳилбўйига яқинлашди.

Таъкидланишича, Буюк Британия авиабазасидан ҳаво кўтарилган самолёт айни вақтда Болтиқ денгизининг жанубий қисмида топшириқ бажармоқда.  

Маълум қилинишича, самолётни ушлаш учун Калининграддаги авивабазадан Су-27 самолёти ҳавога кўтарилган. АҚШ самолёти ёқиқ ҳолдаги транспондер билан учган ва  уни радарда кузатиш мумкин бўлган.