АҚШ сенати 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактлардан жабрланганларга Саудия Арабистони ҳукуматига қарши гўёки унинг бу терактларга алоқадорлиги сабабли даъво аризаси бериш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.    

"Террорчилик ҳомийларига қарши адолат" деб номланган қонун сенаторлар томонидан маъқуллангандан кейин конгресс вакиллар палатасида кўриб чиқилади.

Қонуннинг кучга кириши учун унга АҚШ президенти Барак Обаманинг имзо қўйиши керак бўлади.

Оқ уйда президент қонунни имзоламаслиги, чунки уни қабул қилиш "ўзига хос хавф даражасини" яратиши кўплаб маротаба айтиб келинган. Чунки бу ҳолат бошқа давлатларга АҚШга қарши даъво аризаси бериш имкониятини беради. АҚШ 116,8 млрд доллар қарз бўлган Саудия Арабистонида бу қонуннинг тайёрланишидан норозилик билдирилди. Хусусан, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр агар бу қонун қабул қилинса, мамлакатнинг АҚШдаги 750 млрд долларлик активлари сотиб юборилиши мумкинлигини айтганди.

Аввалроқ АҚШдаги Эронга тегишли музлатилган ҳисоб рақамларидаги пуллар 11 сентябрдаги терактлар қурбонларига товон пулини тўлашга йўналтирилиши маълум қилинганди.