АҚШ ҳудудига тушган метеорит бўлаклари учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди

Жаҳон 18 Май 2016 5332

АҚШда Мэн штати ҳудудига тушган ёрқин само жисми – метеорит учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди.

Метеоритнинг қулашини Нью-Йорк, Мэн, Вермонт, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида кўплаб одамлар кузата олдилар. Бундан ташқари, жисмнинг атмосферада қолдирган ёрқин изини Вермонт штатидаги Бэрлингтон халқаро аэропорти видеокамералари ҳам қайд қилди.

Само жисми Мэн штатининг ўрмонли ҳудудларига тушгани тахмин қилинмоқда. Маҳаллий маъданшунослик музейи бир килограммдан оғирроқ бўлган метеорит бўлаги учун 20 минг доллар мукофот пули эълон қилди. Бироқ метеорит қолдирган ёрқин ёғдуларга қарамасдан, Вашингтондаги Ҳарбий-денгиз обсерваторияси ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, жисмнинг ўлчамлари бор-йўғи бир неча ўн сантиметрни ташкил қилади.

Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудига 2013 йил 15 февралда тушган метеорит Россияга охирги вақтларда тушган энг катта метеорит ҳисобланади. Унинг Чебаркул кўлидан топилган бир бўлагининг ўзи бир неча тоннани ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар