Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Республикасининг Бюджет кодексини имзолади

Жаҳон 18 Май 2016 2578

16 май куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йилнинг 6 апрелида Жўқорғу Кенеши томонидан қабул қилинган Қирғизистон Республикасининг бюджет кодексини имзолади. Ҳужжат 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради. 

Бюджет кодекси ўнта асосий бўлимдан иборат бўлиб, унда мамлакатнинг молиявий бошқарув соҳасида юзага келадиган ҳуқуқий бошқарув асослари белгилаб берилган. 

Бюджет кодекси бюджет тизими тамойилларини мустаҳкамлайди, уларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради, шунингдек бюджет тизими принциплари авваллари бюджет қонунчилигида кўриб чиқилмаган тамойиллар рўйхатини ҳам ўз ичига олади. 

Қирғизистоннинг бюджет тизими Республика бюджети, ҚР Ижтимоий жамғарма бюджети, Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан иборат. 

Бюджет кодекси лойиҳасининг 6-моддасига биноан ҚР Бюджет тизими 9та тамойилга асосланган: бирлик, тўлиқлик, натижавийлик ва самарадорлик, устувор тартиб, кетма-кетлик, мустақил бюджетлар, масъулият, ошкоралик ва бюджет мутаносиблиги. 

Қирғизистон Республикасининг Бюджет кодекси лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқишда бошқа илғор мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ўрганиб чиқилди.

Кўпроқ янгиликлар