Автомобиль ўриндиқлари ақллироқ ва хавфсизроқ бўлади

Технология 18 Май 2016 5191

Автомобиль ўриндиқлари шундоқ ҳам ўз вазифасини ажойиб тарзда бажараётган бўлса, уларни такомиллаштириш шартмикан, деган савол туғилиши табиий. Бироқ BeBop Sensors компанияси муҳандислари бундай фикрда эмас. Шу боисдан ҳам илмий лабораторияларда ишлаб чиқилган тизимли ўриндиқлар, унда катта ёшли киши ёхуд бола ўтирибдими ёки шунчаки дўкон пакетлари турганини юқори аниқлик билан билади. 

BeBop Sensors ходимларининг фикрича, бугунги кун автомобиль ўриндиқлари аслида ахмоқлиги сабаб, талабга жавоб бермайди. Уларни ақллироқ қилиш учун  OCS (Occupant Classification System) тизими ишлаб чиқилди. У 1 мм қалинликдаги чехол кўринишида бўлиб, юзлаб турли сенсорлардан ишлаб чиқарилган. Мазкур тизим, йўловчининг ўлчами, вазни ҳамда унинг чехол устидаги ҳар қандай ҳаракатини кузатиб тура олади. Шу билан бирга, сенсор ўриндиққа болалар креслоси ёки сумка қўйилганини ҳам ажрата олади. 

Автомобиль борткомпьютери автоҳалокат вақтида OCS тизими ёрдамида хавфсизлик ёстиқчасини, йўловчининг вазни, ёши ва эгаллаган ҳолатидан келиб чиқиб аниқроқ йўналтиради. Бу эса, йўллардаги хавфсиз саёҳатлар сонини кўпайтиради. Айни вақтда, BeBop Sensors йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ўз ихтиросини қўллаш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар