Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 19-27 май кунларида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар тарқатган.

Ўзбекистонликлар терма жамоаси таркибидан Ёдгорой Мирзаева, Дилнозахон Одилжонова, Азиза Ёкубова, Муҳайё Эсанбаева, Мафтуна Мелиева, Хатуна Жумабоева, Шаҳноза Низамова, Нафизахон Аскарова, Эъзоза Мелиева ва Гўзал Исматова жой олган.

Терма жамоанинг мураббийлар штаби Раҳматжон Рўзиохунов, Дилмурод Ҳасанов ва Камолиддин Муталовдан иборат.

Остонадаги турнирда дунёнинг 64 мамлакатидан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Чемпионатда Рио-де-Жанейро олимпиадаси учун 12та йўлланма ўйналади.