Британия маҳбуслари ойнинг якшанба кунлари қамоқхонага келишлари мумкин бўлади

Жаҳон 18 Май 2016 2824

Буюк Британия жиноий жазоларни ижро этиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳбуслар қамоқхонага ҳафтанинг якшанба куни келиб, бошқа вақтларда уйларида истиқомат қилишига изн бериши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph газетаси.

Хабар қилинишича, ушбу қонун лойиҳаси ташаббусини қиролича Елизавета II 18 майдаги чиқишида эълон қилиши кутилмоқда. 

Нашрнинг изоҳ беришича, маҳбусларни сунъий йўлдош орқали кузатиш бўйича янги авлод тизими мазкур режаларни амалга оширишга имкон беради. Ускуналар синови сентябрь ойидан полициянинг 8та округида бошланади. Шундан сўнг, мамлакат қамоқхоналарига тарқатилади. 

Маълум қилинишича, ушбу ислоҳотлар, Британия Викториан бошқаруви даври қамоқ тизимидаги энг йирик қайта қуриш ҳисобланади. Бош вазир Дэвид Кэмерон, бу чоралар жазони ўташ борасида "инқилоб" яратади ва маҳбусларни кун давомида ишлашига имкон беради, деган фикрларни илгари сурган. Бироқ айрим консерваторларнинг фикрича, бундай чоралар жиноятчиларга нисбатан юмшоқликни англатади.

Кўпроқ янгиликлар