Чех АПЛ мавсумида энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказиб, тўртинчи марта «Олтин қўлқоп» олди

Спорт 18 Май 2016 2174

«Арсенал» жамоаси дарвозабони Петр Чех Англия чемпионатининг жорий мавсумида 16та "қуруқ" ўйин ўтказиб, АПЛда энг кам гол ўтказган дарвозабонларга бериладиган «Олтин қўлқоп» совринига эга бўлди. 

Ушбу мукофотга, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа ҳам даъвогарлик қилганди. Бироқ,  «Борнмут»га қарши (3:1) учрашувнинг сўнгги дақиқасида Крис Смоллинг автогол муаллифи бўлди ва испаниялик посбоннинг "қуруқ" серияли ўйинлари сони 15 талигича қолиб кетди. 

Қайд этиш керакки, Чех тўртинчи бор «Олтин қўлқоп» мукофотига лойиқ бўлди. «Манчестер Сити» дарвозабони Жо Ҳартда ҳам шудди шунча «Олтин қўлқоп» мавжуд. 

Бундан ташқари, Чех бундай мукофотни икки жамоада («Челси», «Арсенал») қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар