Дунёдаги энг катта круиз лайнери Harmony of the Seas Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳри портига етиб келди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Кема Саутгемптонда бортига илк йўловчиларни олиб, сўнгра йўлини давом эттиради.

Лайнернинг сув сиғими 227,5 минг тоннани, эни 66 метрни, узунлиги 362 метрни ташкил қилади. Кема 6,4 минггача йўловчи ва экипажнинг 2 мингдан кўпроқ аъзосини сиғдира олади.

Аввалроқ кема Франциянинг Сан-Назер шаҳри портидан ўзининг биринчи саёҳатига жўнагани маълум қилинганди.