Женевада Sotheby's аукцион уйида ноксимон кўринишдаги ноёб пушти олмос сотилди. 15,38 каратлик қимматбаҳо тош 31,5 млн долларга сотилди.

Харидор номи маълум қилинмади. У савдоларда телефон орқали қатнашган. Бироқ Reuters ахборот агентлиги катта олмосни қўлга киритиш бахтига осиёлик коллеционер муяссар бўлганини аниқлай олди.

Олмоснинг номи "Ноёб пушти" деб аталиб, у дунёдаги бу рангдаги энг катта олмосдир. У савдолар олдидан 28-38 млн долларга баҳоланаётган эди.

Бироқ бу олмос нарх борасида кўк рангдаги бошқа олмосдан ортда қолади. Ўтган йили "Кўк ой" деб номланган олмос нарх борасида рекорд ўрнатганди. 12 қаратлик тош 48,4 млн долларга сотилганди. Олмосни осиёлик миллиардер Жозеф Лау ўзининг 7 ёшли қизига сотиб олган. Тош қизча учун "Жозефина кўк олмоси" деб қайта номланган. Дарвоқе, бу тош қизчанинг 3-олмоси бўлди. Унда яна иккита – 16 ва 7 каратли олмослар ҳам бор.