АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, Эквадор ғарбида 6,7 балли зилзила берди.

Ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан 18 май куни соат 07:57да (Тошкент вақти билан соат 12:57) рўй берган. Зилзила маркази Муисне шаҳридан 26 км ғарбда жойлашган, чуқурлиги 10 км.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳақида маълум қилинмаган.

16 апрель куни Эквадорда 7,8 балли кучли зилзила рўй берган, бу табиий офат 659 кишини ҳаётдан олиб кетганди. Бу зилзила маркази ҳам Муинсе шаҳри яқинида (28 км жануби-ғарбда) жойлашганди.

1979 йилдан буён мамлакат тарихидаги энг кучли ер силкиниши оқибатида денгиз бўйи шаҳарлари Гуаякиль, Портовьехо ва Мантага энг кўп зарар етган.