Хитойлик тадқиқотчилар дунёдаги энг қадимий кўп ҳужайрали организмларни аниқлашди. Уларнинг ёши 1,56 млрд йилга тенг деб баҳоланган. Тадқиқот Nature Communications журналида чоп этилди. 

Тошга айланган қолдиқлар Хитойнинг Хэбей вилоятида углерод билан бой бўлган фитолеймларда аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, тоғли ҳудудлардан бирида мезопротерозой даврига мансуб чўкинди жинс – аргиллит аниқланган. Жинсдан олинган органик фрагментлар яхши сақланиб қолган кўп ҳужайрали структураларни сақлайди. Энг катта фрагментнинг узунлиги 30 см ни, эни 8 см ни ташкил қилган. Олимларнинг айтишича, кўп ҳужайрали ҳаётнинг унча турфа бўлмагани мезопротерозой денгизларида кузатилган. "Кейинги тадқиқот қадимги денгиз экотизимларига ойдинлик қиритади", деб таъкидламоқдалар тадқиқот муаллифлари.

Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг кашфиётигача кўп ҳужайрали ҳаётнинг қолдиқлари 600 млн ёшга тенг деб баҳолаганди.