Германиялик нафақахўр учинчи Рейх даврига оид атом бомбасини топганини даъво қилмоқда

Жаҳон 18 Май 2016 5889

Муҳандис Петер Лор, иккинчи жаҳон уруши даврида немис аскарлари томонидан яширилган атом бомбаларини топганини таъкидламоқда. Ядро қуроли, Тюрингиядаги Йонас тоғли воҳасида аниқланган, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mail газетаси.

Умуман Лор қидириш ишлари вақтида бешта металл предметга дуч келган. Унинг ишонч билан таъкидлашича, топилган нарсаларнинг иккитаси оммавий қирғин қуроли ҳисобланади. Улар иккинчи жаҳон уруши даври охирларида атайлаб яшириб қўйилган.

Пенсионер топилмаларни 3D-радар воситасида қайта ўргангач, шундай тўхтамга келган. Лорнинг огоҳ этишича, мазкур қуроллар хавфли бўлиб, ядро фожиасини келтириб чиқариши мумкин. 
«Агар ядро зарралари тарқалишига йўл қўйилса, Европада иккинчи Чернобиль юз беради», — деб хавотир билдирган Петер Лор. 

Айтиш жоизки, ушбу хабар Учинчи рейх аскарлари эга бўлган атом қуроли хақидаги биринчи ахборот эмас. Йонас водийсида ғорлар, бункерлар ва омборхоналар тизими яширилган бўлиб, у минглаб асирлар меҳнати эвазига барпо этилган. 
У ерда ишлаган барча маҳбусларни америкаликлар 1945 йил апрелида озод этган эди. Шундан сўнг, Йонас яқинидаги Ордруф шаҳрида қўлга киритилган маълумотлар 100 йилга махфийлаштирилган. 
Ўтган йили, "Адольф Гитлернинг атом бомбаси" номли ҳужжатли фильм ижодкорлари турли гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, Учинчи рейх атом бомбаси яратишга жуда яқин қолганини кўрсатмоқчи бўлишганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар