Халқаро музейлар куни муносабати билан Элликқалъа туманида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон 18 Май 2016 3853

Ҳар бир халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда музейлар муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро музейлар кенгашининг бош конференцияси қарорига мувофиқ 18 май - Халқаро музейлар куни сифатида бутун дунёда 1977 йилдан бери нишонланиб келмоқда.

Халқаро музейлар куни муносабати билан Элликқалъа туманидаги С.П.Толстов номидаги археология ва тарих музейида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тадқиқотчи олимлар, археологлар, тарихшунослар,  ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари археология ва тарих музейидан жой олган тарихий обидалардан топилган асори - атиқалар, маҳаллий халқлар амалий санъати наъмуналари ва этнографиясига оид буюмлар ҳамда туманда бўлиб ўтган тадбирлар, анжуманлар акс эттирилган стендлар, видео ва кино тасмаларидан иборат 3000 га яқин экспонатларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Байрам муносабати билан музей жамоаси 2 кун давомида аҳолига бепул хизмат кўрсатади.   

 Шунингдек Бўстон шахрида жойлашган “Очиқ осмон остидаги музей”, Бўстон академик лицейидаги “Муҳаммад Юсуф” номидаги, Элликқалъа санъат ва педагогика коллежидаги “Отажон Худойшукуров” музейларида  Халқаро музейлар куни кенг нишонланди. Сана муносабати билан туманда барпо қилинган музейлар фондини янада бойитиш, Республикамиздаги музейлар билан билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, музейларга маҳаллий ҳамда чет эллик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш устида олиб борилаётган ишлар самараси тадбир иштирокчилари томонидан  кенг муҳокама қилинди.

Дилшодбек Жуманиёзов.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар