Хован қабристонидаги муштлашувда ҳалок бўлган тожикларнинг жасадлари Душанбега етказилди

Жаҳон 18 Май 2016 6061

14 майда Москванинг Хован қабристонидаги оммавий муштлашув вақтида ҳалок бўлган уч нафар тожикнинг жасадлари Душанбега етказилди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Тожикистоннинг Рўдун шаҳридан бўлишган, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

26 ёшли Сухроб Хушақов, 39 ёшли Иноят Ризоев ва 42 ёшли Сайнуриддин Собировнинг жасадлари Тожикистон пойтахтига "Тажик Эйр" авиакомпанияси рейси билан етказилди. Ҳалок бўлганларни уларнинг яқинлари, Тожикистон меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Сумангул Тоғўзода кутиб олдилар.

Қабристондаги муштлашувда камида 250 киши иштирок этган. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши шифохонага етказилган. Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркиннинг айтишича, тергов муштлашувга асосий сабаб молиявий масалалар бўлганини тахмин қилмоқда. 

Воқеа юзасидан Москва терговчилари "Икки ёки ундан ортиқ шахсни олдиндан тил бириктириб ўлдириш", " ноқонуний ҳолда қурол-аслаҳа сақлаш" ва "безорилик" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатдилар.

Шунингдек, тергов муштлашувнинг келиб чиқишида қабристоннинг собиқ директори Юрий Чабуевдан гумон қилмоқда.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар