Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи 24-27 май кунларида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноат Хитойда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лу Кан маълум қилди.

Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Аждит Довал ХХР бош вазири Ли Кэцян билан Пекинда кечган учрашувида олдиндаги ташриф "икки давлат муносабатларидаги баъзи жиҳатларга ойдинлик киритиши" айтилганди.

Бу Ҳиндистон президенти Мукержининг Хитойга илк ташрифи ҳисобланади. Шу йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Ханчжоу шаҳрида G20 учрашуви доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитойга боради, 15-16 октябрь кунлари эса Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида БРИКС саммити ўтказилади ва унда ХХР раиси Си Цзиньпинь иштирок этади.

Бундан ташқари, 21 июнь кунида Тошкент шаҳридаги ШҲТ саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёни тасдиқланиши кутилмоқда. ШҲТ аъзолари айни вақтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистон ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон ва Покистон эса кузатувчи давлатлар мақомида.