Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили ва адабиёти ҳамда француз тили ва адабиёти фанлари бўйича Республика фан олимпиадасининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди.

Олий ўқув юртларининг инглиз ва француз тилини пухта эгаллаган энг билимдон талабалари 4 та шарт: тилини ўрганаётган мамлакат ҳақида суҳбат (Буюк Британия ва Франция), 10-12 дақиқа давомида бадиий филмдан парча кўриш ва мазмунини ёзма баён этиш, 50 та саволдан иборат тест ва ўзбек, рус тилидаги матнни таржима қилиш давомида бор билимларини ишга солишга ҳаракат қилдилар.

Якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Француз тили ва адабиёти:
1-ўрин—Аташева Гулшода, Урганч давлат университети;
2-ўрин —Хашимова Зарина, Ўзбекистон Миллий университети;
3-ўрин—Алиева Заҳро, Бухоро давлат университети.

Инглиз тили ва адабиёти:
1-ўрин— Хотамов Ҳошимбек, Фарғона давлат университети;
2-ўрин—Собирова Шаҳноза, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
3-ўрин—Ким Максим, Андижон давлат университети.

 

 

Суратлар муаллифи: Madina Nurman