АҚШнинг Вашингтон тоғидаги обсерваториянинг икки ходими, инсон зоти  соатига 100 милдан ортиқ (160 км/соат) тезликда эсаётган шамолга қарши тура оладими-йўқми, деган саволга антиқа усулда, яъни бевосита жавоб топишга қарор қилишди, деб хабар қилмоқда New York Post нашри ва видеолавҳани ҳавола қилмоқда.

Обсерватория ходимлари шамол ёрдамида қандай қилиб парвоз қилиш ёки кўнгил ёзиш мумкинлигини ҳам кашф этишган.