Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ёш журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика танловини эълон қилади.

Танловда республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ҳамда таҳририятлар билан яқин ҳамкорлик қилаётган 30 ёшгача бўлган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини кенг очиб бериши лозим.

Танловга материаллар 2016 йилнинг 1 ноябригача “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудудий кенгашларида қабул қилинади.

Батафсил маълумотлар (0-371) 241-02-72 телефон рақами ҳамда www.kamolot.uz сайтида.