Канаданинг шимолий-шарқида жойлашган Альберт провинциясида юз бераётган ёнғин натижасида нефтчилар шаҳарчаси ёниб кетди. Бу ҳақда 18 май куни СВС телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, гап Блэксэндс-Эксекьютив-Лодж аҳоли турар-жойи ҳақида бормоқда. Бу ерда ҳудудда фаолият олиб борувчи нефть компаниясида ишловчиларнинг 665 хонадони жойлашган эди.

Аввалроқ бу ердан нефть компаниясининг саккиз минг нафар ходимини кўчиришга тўғри келгани ҳақида хабар берилган эди. Умумий хавф остида 19 та ана шундай шаҳарча қолмоқда, дейилади берилаётган маълумотларда. Нефть компанияларига эса, ўрмон ёнғинлари хавф солмаяпти, чунки улар бир неча километрли хавфсизлик зоналари билан ўралган.

Альберт провинциясидаги ўрмон ёнғинлари 1 майдан бери давом этмоқда. 3 майдан эътиборан у ердан 30 минг нафарга яқин аҳоли кўчирилган. Энг кўп зарар кўрган шаҳар сифатида Форт-Мамюррей деб маълум қилинмоқда.

Ёнғин натижасида келиб чиққан моддий талафот ўрганилди. Ҳисоб-китобларга кўра, унинг миқдори 9 млрд канада долларига (7,8 млрд АҚШ доллари) етган.