Kia орқа ғилдираклари етакчи бўлган иккинчи седани синовларини бошлади

Технология 18 Май 2016 1918

Kia компанияси орқа ғилдираклари етакчи бўлган яна бир седанининг йўлларда синаш ишларини бошлади. Айни вақтда, Quoris модели компаниянинг орқа ўқ воситасида ҳаракатланадиган ягона машинаси эди. Тест прототипининг илк суратларини Auto Express чоп этган. Автомобиль 2017 йил бошида Детройт автосалонида расман тақдим этилади. 

Хабар қилинишича, ўрта ўлчамдаги спорт седани ўзининг баъзи жиҳатларини 2011 йилги Франкфурт моторшоусида намойиш этилган 4 эшикли GT купесидан ўзлаштиради. Янгилик оригинал «йўлбарс бурни» радиатор қафасига эга бўлиб, унинг ёнтомонларига ёруғлик диодлари ўрнатилган. 

Тахминларга кўра, Kiaнинг янги седани негизида Hyundai компаниясининг суббренди — Genesis моделларида қўлланиладиган ортюритувчи архитектура ётади. Моторлар сафини 275 от кучига эга, 3,3-литрли V6 ва 420 от кучини берувчи 5 литр ҳажмли V8 двигателлари тўлдиради. 

Янги модель Европа бозорига шунингдек, 200 от кучини берувчи дизелли агрегат билан ҳам савдога чиқарилади. Унинг ишчи ҳажми 2,2 литрни ташкил этади. Кейинчалик, моделнинг хўжалик электр тармоғидан қувват олиш имконига эга гибрид намунаси ҳам пайдо бўлиши эҳтимол. 

Аввалроқ, 2018 йили Жанубий Кореянинг Kia компанияси янги авлод Rio хэтчбекининг "кучайтирилган" GT-версиясини ишлаб чиқиши маълум бўлганди. У Ford Fiesta ST билан рақобат қилиши кутилмоқда. Машинага 180 от кучига эга 1,6 литрли "турботўртлик" ўрнатилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар