Киев мэри, собиқ боксчи Виталий Кличко "Евровидение-2016" ғолибаси Жамаладан унга илтифот кўрсатишни сўради. Катта Кличко укаси Владимир Кличконинг Тайсон Фьюрига қарши жангида Жамала Украина мадҳиясини куйлаб беришини истамоқда. Бу ҳақдаги маълумот Кличконинг сайтида жойлаштирилди.   

"Сен Володянинг Поветкин билан Москвадаги жангида мадҳияни куйлагандинг. Бу гал ҳам куйлаб берсанг рамзий маънодан жуда соз бўларди", деб илтимос қилди Кличко қўшиқчидан.
 
Эслатиб ўтамиз, Кличко-Фьюри жанги 9 июлда Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.