«Манчестер Юнайтед» мавсумдаги ғалабалар сони камлиги бўйича антирекордини такрорлади

Спорт 18 Май 2016 2425

АПЛнинг 38-туридан қолдирилган учрашувида «Манчестер Юнайтед» «Борнмут»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, манкунианликлар мавсумни 19 ғалаба билан якунлашди. Худди шундай паст кўрсаткич 2013/14 йилги мавсумда ҳам қайд этилганди ва бу жамоанинг АПЛ ташкил этилганидан буён қайд этган энг ёмон кўрсаткичлари ҳисобланади.

«Манчестер Юнайтед» мавсумда жами 49 гол урди. Opta маълумотига кўра, бу Иккинчи жаҳон уриши давридан буён 50тадан кам гол урилган бешинчи мавсум бўлди. Жамоа 1973, 1974, 1989 ва 1990 йилларда ҳам мавсумни 50тадан кам гол билан якунлаганди.

Кўпроқ янгиликлар